Макгрегор дунёга кимлигини кўрсатиб қўймоқчи
Спорт
−
02 Ноябрь 2020
23679Мутлақ жанглар бўйича икки вазн тоифасида собиқ чемпион, Аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ярим ўрта вазнга қайтмоқчи. Бу ҳақда Макгрегор ўзининг Twitter'даги саҳифасида айтиб ўтган.
Макгрегорнинг келажакдаги режалари орасида яна ярим ўрта вазнга қайтиш бор. Аммо 2021 йилда у енгил вазн тоифасида жанг ўтказишни хоҳлайди.
"Бу ерда ажойиб баҳслар ва тугалланмаган ишлар бор. Мен ким эканлигимни яна дунёга намойиш қиламан. Бунга ишонинг!", деб ёзган ирландиялик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрида Макгрегор-Порье жанги ўтказилади.
Улар ўртасидаги илк жанг 2014 йилнинг 27 сентябрида бўлиб ўтган. Ирландиялик нокаут эвазига рақибини мағлубиятга учратган.
LiveБарчаси