Мақсадсиз ва ўзбошимча фойдаланилаётган ер майдонлари очиқланди
Жамият
−
09 Сентябрь 2019
5838Ўзбекистондаги деҳқон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратилган ер майдонларида бино ва иншоотлар ноқонуний қурилиб, ерлардан мақсадсиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланилмоқда.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамасида таъкидланган.
Жумладан, Наманган вилоятида 99 гектар, Сирдарё вилоятида 72 гектар, Бухоро вилоятида 69 гектар, Қашқадарё вилоятида 15 гектар, Самарқанд вилоятида 8 гектар, Жиззах вилоятида 6 гектар, Тошкент вилоятида 4 гектар, Андижон вилоятида 3 гектар, Навоий ва Фарғона вилоятида 2 гектар ер майдонларида бино ва иншоотлар ноқонуний қурилиб, ерлардан мақсадсиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь