Магистратурага ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади — қарор
Жамият
−
24 Июнь 2021
13562Аввалроқ, Ўзбекистон Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йили қабулида:
давлат олий таълим муассасаларининг магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади. Бунда, биринчи босқичда давлат олий таълим муассасаси томонидан танланган мутахассисликка мос фанлар бўйича кириш имтиҳонлари, иккинчи босқичда Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади;
магистратура (клиник ординатура)га ўқишга қабул қилишда чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан тест синовини топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади;
магистратура (клиник ординатура) мутахассислигига мос фанлар бўйича имтиҳонлар натижалари имтиҳон ўтказилганидан кейин уч кун муддатда давлат олий таълим муассасаси томонидан идоралараро электрон ахборот алмашинув тизими орқали Давлат тест марказига тақдим этилади ҳамда мазкур муассасанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
абитуриентнинг чет тили бўйича тест синовидан тўплаган баллари тўғрисида маълумот тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига ҳамда магистратура (клиник ординатура) қабули бўйича танлов натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
LiveБарчаси