Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

Жамият

image

2023-2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича электрон тизим орқали онлайн рўйхатдан ўтган 20 054 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, рўйхатдан ўтган талабгорлардан 9 минг 74 нафарининг ҳужжати белгиланган талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли асослантирилган ҳолда рад этилди. Талаб даражасида бўлган 10 980 нафар талабгор эса танловда иштирок этди. Сўнгги натижаларга кўра, улардан 6 минг 393 нафар талабгор ўқишга тавсия этилди. Шундан:

• давлат гранти — 3 238 нафар;
• тўлов-контракт — 3 155 нафар.

Талабгорлар натижаларни расмий электрон тизим орқали шахсий кабинетидан билиши мумкин.

Маълумот учун, тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган талабгорларнинг 2 минг 160 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Президент қарорига асосан, олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

контракт Магистратура грант натижалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг