Магистратура ва докторантура учун айрим йўналишларда хорижий тил сертификати талаби бекор қилинди (видео)
Жамият
−
08 Май
26071Ўзбекистонда таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.
Қайд этилишича, магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талабига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра:
- таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;
- соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – B1 даражасига туширилади;
- сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида С1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида B2 даражада сақланади.
LiveБарчаси