Магистратура ва докторантура учун айрим йўналишларда хорижий тил сертификати талаби бекор қилинди (видео)
Local
−
08 May 2024 29807 1 minute
Ўзбекистонда таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.
Қайд этилишича, магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талабига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра:
- таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;
- соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – B1 даражасига туширилади;
- сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида С1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида B2 даражада сақланади.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November