Мадримовнинг рақиби WBC камаридан маҳрум қилинди
Спорт
−
28 Май
8587Америкалик боксчи Теренс Кроуфорд энди Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони эмас. Бу ҳақда “BoxingScene” хабар берди.
Айни пайтда боксчининг мақоми “таътилдаги чемпион” сифатида белгиланган. Кроуфорд ўтган ёзда Эррол Спенсни техник нокаут билан мағлуб этиб, WBC чемпионлигини қўлга киритган эди.
3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 36 ёшли Теренс ўзбекистонлик Исроил Мадримовга қарши рингга чиқади. У профбоксда 40 та ғалабаси (31 таси нокаут билан) қайд этган. 29 ёшли Исроил Мадримов эса 11 та жангда қатнашиб, 10 тасида ғалаба қозонган. Мадримов иштирокидаги 1 та жангда дуранг қайд этилган.