Мадримов 2 ой ичида 2 та жанг қиладиган бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов кейинги йил февраль ойида “Riyadh Season” томонидан ўтказиладиган бокс кечасида ҳам жанг қилади. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 22 февраль куни бўладиган турнирда Мадримов америкалик Виржил Ортисга қарши рингга кўтарилади. Ундан аввал эса 29 ёшли ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси 21 декабрь куни украиналик Сергей Богачук билан жанг қилади.

Мадримовнинг 25 февраль куни бўлиб ўтадиган жанги россиялик боксчилар Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасидаги реванш тўқнашув доирасида бўлиб ўтади. Мадримовнинг Богачукка қарши жанги эса оғир вазндаги суперюлдузлар Тайсон Фюри ва Александр Усикнинг ўртасидаги мусобақадан ўрин олган.

Маълумот учун, Мадримовнинг февраль ойидаги рақиби 26 ёшли Виржил Ортис шу вақтга қадар профбоксда 22 марта рингга кўтарилиб, барча жангда ғалаба қозонган ва жангларининг 21 тасида рақибларини нокаутга учратган. Мадримов эса профбоксда 10-1-1 рекордига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Сергей Богачук Виржил Ортис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг