Мадридда кучли портлаш юз берди
Олам
−
06 Май 2022
7778Испаниянинг Мадрид шаҳридаги турар-жой биносида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда камида 12 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “El País” нашри хабар берган.
Қайд этилишича, портлаш бугун, 6 май куни соат 13:00 да Мадриднинг марказий туманларидан бирида юз берган.
Ҳодиса оқибатида аввалига 6 киши, кейинчалик эса 12 киши жароҳатлангани маълум қилинди. Турар-жой яқинида тўхтаб қолган машиналар катта зарар кўрган.
Воқеа содир бўлган жой яқинида қутқарув хизматлари яна қурбонлар топилган тақдирда ёрдам бериш учун кўчма шифохона ташкил қилган.
Айни пайтда полиция ҳодиса жойини ўраб олган, ўт ўчирувчилар бинода бошқа зарарлар бор-йўқлигини текширишмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023