Видео: Мадридда кучли портлаш юз берди

Олам

Бугун, 20 январь куни Испания пойтахти Мадриднинг Пуэрта-де-Толедо туманида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда “El Mundo” нашри хабар берди.

Портлаш шаҳардаги бинолардан бирига жиддий зарар етказган. Натижада бинонинг 4 қавати вайрон бўлган. Портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.

Портлашда 6 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Улардан бири оғир аҳволда. Шунингдек, бир неча киши ҳалок бўлган.

Ҳозирда эвакуация ишлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Мадрид

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг