Мадонна реанимацияда

Маданият-санъат

image

Мадонна "жиддий бактериал инфекция" билан шифохонага ётқизилди. Ҳозирда у жонлантириш бўлимида даволанмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

“24 июнь куни Мадоннада жиддий бактериал инфекция аниқланди, бу эса унинг интенсив терапия бўлимида бир неча кун қолишига сабаб бўлди. Мадоннанинг саломатлиги яхшиланмоқда, аммо ҳали ҳам тиббий назорат остида. Биз унинг саломатлиги тўлиқ тикланишини кутяпмиз. Айни пайтда биз барча мажбуриятларни, шу жумладан, турни ҳам тўхтатишимиз керак”, деб ёзади қўшиқчининг менежери Гай Осири.

Гап шундаки, касаллик сабаб хонанданинг 15 июль куни Ванкуверда бошланиши керак бўлган “Celebration” гастроли номалум муддатга қолдирилди.

Дунё бўйлаб гастрол 35 шаҳарни қамраб олиши режалаштирилган. Қўшиқчи учун бу тур 40 йиллик тенгсиз мусиқа каталогини нишонлашда улкан ретроспектив бўлиши керак эди. Гастрол АҚШнинг Детройт, Чикаго, Нью-Йорк ва Лос-Анжелес каби шаҳарларида тўхтаб, 2024 йил январь ойида Шимолий Америкада якунланиши керак эди.

Ҳозирча қўшиқчининг ахволи ҳақида бошқа маълумотлар берилмади. 

“Биз қўлимизда бўлиши биланоқ сиз билан батафсил маълумотни баҳам кўрамиз”, дейди Осири.

Маълумот учун, 2020 йил охирида хонанда “Мадам Х” гастролида жароҳат олганидан сўнг сон алмаштириш операциясини бошдан ўтказган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мадонна бактериал инфекция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг