Мадинада автоҳалокат оқибатида зиёратчилар куйиб кетди (видео)

Олам

image

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳри яқинида умра зиёратчиларини олиб кетаётган  автобус дизель танкери билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 42 киши ҳалок  бўлди. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони автобусидаги бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлганларнинг камида 16 нафари Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳри аҳолиси бўлган. Автобус бутунлай ёниб кетгани сабабли расмийлар ҳали ҳам марҳумларнинг шахсини текширмоқда.

Ҳукумат эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат маҳаллий вақт билан соат 1:30 атрофида Мадинадан тахминан 160 км узоқликда жойлашган Муфриҳат шаҳрида содир бўлган. Автобусда 43 нафар йўловчи бўлган ва фақат бир киши тирик қолгани тахмин қилинмоқда. 

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар Мадинада содир бўлган бахтсиз ҳодисадан қаттиқ афсусда эканини  билдирган. 

“Риёддаги элчихонамиз ва Жиддадаги консуллигимиз ушбу бахтсиз ҳодисадан жабр кўрган Ҳиндистон фуқаролари ва оилаларига тўлиқ ёрдам кўрсатмоқда. Марҳумларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, деб ёзган у Х даги  саҳифасида.

Ҳиндистоннинг Жиддадаги элчихонаси ҳалокатдан жабр кўрганларнинг оилалари учун ишонч телефон рақамини эълон қилган. Ҳайдаробод депутати Асадуддин Овайси воқеадан кейин Ҳиндистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси билан боғланиб, қурбонларнинг шахсини тезроқ аниқлашни сўраган. 

“Мен марказий ҳукуматдан жасадларни Ҳиндистонга қайтаришни ва агар кимдир тирик қолган бўлса, дарҳол тиббий ёрдам кўрсатишларини сўрайман дейди”, Овайси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хусусий тур фирмалардан бири томонидан Умра сафарига жўнатилган ўзбекистонликлар ўтирган автобус Саудия Арабистонида йўл-транспорт ҳодисасига учраган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг