“Маданият ва маърифат” телеканалига янги директор тайинланди

Art & Culture

image

Воҳид Луқмонов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Маданият ва маърифат" телеканалига директор этиб тайинланди.

У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у "Дунё бўйлаб" телеканалининг директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Воҳид Луқмон 2012-2016 йилларда ҳам "Маданият ва маърифат" телеканалга раҳбарлик қилган эди.

Маълумот ўрнида, Воҳид Луқмон 1974 йили Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган. Илк шеърлари 1992 йили “Маърифат” газетасида чоп этилган. “Мужда” номли тўплами нашр этилган.

У 1998 йили Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетининг Журналистика факультетини битирган.


Rate Count

138

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic