Маданий мерос объектларини реставрация қилиш маркази устави тасдиқланди
Жамият
−
18 Июль 2019 6112 1 дақиқа
Жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази устави тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Марказнинг асосий вазифаси маданий мерос объектларини консервация, реставрация қилиш ва асраш бўйича илмий тадқиқотларни ва ишларни амалга ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, Марказ маданий мерос ашёлари билан лойиҳа, реставрация, таъмирлаш ишлари ва бошқа ишлар устидан назорат қилади ва техник текширишни амалга оширади.
Ҳужжат билан Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, молиялаштириш манбалари белгилаб берилди.
Марказ директори маданият вазири билан келишиб Жамғарма ижрочи директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь