Маҳмуд Муродовнинг жанги бекор қилинди

Спорт

image

UFC ўрта вазн тоифаси жангчиси Маҳмуд Муродовнинг жорий йил 26 февраль куни Латвия вакили Миша Циркуновга қарши жанги бекор қилинди. Бу ҳақда Муродовнинг ўзи Instagram саҳифаси орқали хабар берди.

Қайд этилишича, Муродов машғулотлар вақтида қўлидан олган жароҳати сабабли тўқнашув бекор бўлган. 

“Ассалому алайкум. Мен қайғули хабарни сиз билан бўлишмоқчиман, афсуски, машғулотларда қўлимдан жароҳат олдим. Муайян текширувдан сўнг, тикланиш жараёни қанча давом этиши аниқ бўлади. Рақибим, UFC ва барча мухлисларимдан узр сўрайман. Мен 26 февраль куни жанг қилишни жуда хоҳлаган эдим, пухта тайёргарлик кўрдим, афсуски, жароҳат ҳам пешонамизда бор экан. Бу жанг мартга кўчирилса, хурсанд бўлардим. Яна бир бор барчадан узр сўрайман. Бу спорт ва баъзи ҳолатларда биз шунчаки ожизмиз. Худо хоҳласа, тикланиб янада кучлироқ бўлиб қайтамиз", дея ёзган Маҳмудов.

Эслатиб ўтамиз, Муродов UFC'да 4 та жанг ўтказиб, 3 ғалаба ва битта мағлубият қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

684

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг