Маҳмуд Муродов Нурсултон Рўзибоевни ортда қолдирди
Спорт
−
25 Июль 2023
6564Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Америка вакили Браян Барберена устидан қозонган ғалабаси орқали ўрта вазн тоифасида UFC рейтингининг 29-поғонасидан жой олди. Мазкур вазндаги бошқа бир Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев эса илк жангида бразилиялик тажрибали рақиби Бруно Феррейрани нокаутга учратганидан кейин рейтингда 108 поғона юқорилаб, 29-ўринда қайд этилганди. Эндиликда у ўз ўрнини Муродовга бўшатиб берган ҳолда, 30-поғонадан жой олди.
Таъкидлаш жоизки, Нурсултон Рўзибоев UFC'даги иккинчи жангида ҳам бразилиялик спортчига қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг жорий йилнинг 4 ноябрь куни бўлиб ўтади ва унда Рўзибоев Кайо Борральо билан жанг ўтказади. Ҳозирда рейтингнинг 30-ўринидан жой олиб турган ўзбекистонлик навбатдаги баҳсда ҳам ғалаба қозонадиган бўлса, кейинги жангини топ-15 га кириш учун ўтказиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган. Унинг UFC'даги натижаси 1-0 кўринишида. Муродов эса фаолияти давомида 34 та жангда иштирок этиб, уларнинг 26 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, у UFC'да 6 та жанг ўтказиб, 4 тасида ғолиб бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь