Маҳкумларнинг ойлик маошлари қанча? Ички ишлар вазири маълумот берди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов "Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - халқ фаровонлиги ва давлат тараққиётининг кафолати" мавзусида мунозара клуби сессиясида эски Тоштурма ва 3 та ёпиқ колония ҳақида гапирди. У мамлакатда сўнгги уч йилдаги афв этилган маҳкумлар сонини ҳам очиқлади. 

“Ёпиқ турдаги колонияларда  сақланаётган маҳкумларга телефон сўзлашуви, жўнатма ва учрашувлар олиши ҳуқуқи доираси қарийб икки баробарга кенгайтирилди. Соҳада маҳкумлар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган шароит яратиш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Тошкент шаҳрида бошида қурилган ва қамоққа олинган шахсларни сақлаш талабларига жавоб бермайдиган эски тергов ҳибсхонаси (Тоштурма) ёпилди. Унинг ўрнига, Зангиота туманида замонавий янги тергов ҳибсхонаси қурилиб, 2018 йилнинг январидан бошлаб фойдаланишга топширилди. Шунингдек 3 та ёпиқ турдаги колония фаолияти тўлиқ тугатилди. Жумладан, “Жаслиқ колонияси” ҳам. 

Хусусан, меҳнатга лаёқатли маҳкумларнинг 88 фоизи учун меҳнат қилишига шароит яратилди, уларнинг иш ҳақи ўртача 1 млн сўмгача етказилди ва улар томонидан ўз оилаларига жами 16 млрд сўмдан зиёд маблағ жўнатилиши таъминланди”, – дея маълум қилди ички ишлар вазири. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг