Маҳкумлар интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади
Жамият
−
30 Октябрь 2022 12066 1 дақиқа
Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритилади. Тегишли қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар электрон давлат хизматлари, шу жумладан, нотариат хизматларидан фойдаланиши учун жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти томонидан алоҳида хона ажратилади.
Шунингдек, лойиҳада маҳкумлар учун мазкур хона веб-камера ҳамда дунё ахборот интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозланиши келтирилган.
Ушбу қарор лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь