Маҳкумлар билан учрашувга қўйилган чеклов бекор қилинди

Жамият

image

Маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг қариндошлари билан қисқа муддатли учрашувларига эпидемик вазият сабаб қўйилган чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг жорий йил июль ойидаги қарори билан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга қариндошлари билан узоқ муддатли учрашув берилиши вақтинча тўхтатилган эди.

Кейинчалик мамлакатдаги эпидемик вазиятни ҳисобга олиб, улар ўртасида коронавирус тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида қисқа муддатли учрашув берилишини вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги таклифлар ҳам маъқулланганди.

Cўнгги кунларда Ўзбекистонда эпидемик ҳолат барқарорлашаётганини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси томонидан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар билан қисқа муддатли учрашувга қўйилган вақтинчалик тақиқлар бекор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг