Маҳбуслар сони бўйича рейтинг эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Бу қизиқ

image

Маҳбуслар сони бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Жиноятчилик ва адолат сиёсати тадқиқотлари институти маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига 85 нафар қамоқда сақланаётган шахс тўғри келади. Бу ҳақда Жиноятчилик ва адолат сиёсати тадқиқотлари институти хабар қилди.

Тадқиқотда мамлакатлардаги қамоқхона аҳолиси сони ҳар 100 минг кишига нисбатан ҳисобланган. Рейтингда айрим давлатлар бўйича кўрсаткичлар сезиларли даражада фарқ қилгани қайд этилган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Туркманистонда ҳар 100 минг аҳолига 576 нафар (4-ўрин), Қозоғистонда 163 нафар (103-ўрин), Тожикистонда 145 нафар (112-ўрин), Қирғизистонда 112 нафар (145-ўрин) маҳбус тўғри келади. Ўзбекистон эса 85 нафар маҳбус кўрсаткичи билан 166-ўриндан жой олган.

Дунё бўйича энг юқори кўрсаткич Салвадор давлатида қайд этилган. У ерда ҳар 100 минг аҳолига 1659 нафар маҳбус тўғри келади. Кейинги ўринларда Куба (794 нафар) ва Руанда (620 нафар) жойлашган.

Ривожланган давлатлар орасида АҚШ юқори кўрсаткичлардан бирини эгаллаган – ҳар 100 минг аҳолига 542 нафар маҳбус тўғри келади. Шунингдек, Австралияда бу кўрсаткич 170 нафар, Буюк Британияда 138 нафар, Францияда 126 нафар, Германияда 71 нафар, Канадада 90 нафар, Японияда эса 33 нафарни ташкил этган.

Қўшни давлатлардан Россияда ҳар 100 минг аҳолига 300 нафар, Туркияда 468 нафар, Хитойда 119 нафар маҳбус тўғри келиши қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент Марказий Осиёда яшаш нархи энг қиммат бўлган учинчи шаҳарга айлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг