Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади

Жамият

image

Ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Мазкур йиғилишда асосий масаладан ташқари ёшлар сиёсати ва “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилган.

“Жорий йилда ёшлар билан ўтказилган форумлар, сайловолди учрашувларида ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва жуда катта марраларни белгиладик. Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратамиз”, деди Президент.

Давлат раҳбари ёш авлод билан манзилли ишлаш учун ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилишини таъкидлади. Уларнинг асосий вазифалари йигит-қизлар муаммоларини ҳал этиш, касб ўрганиши ва бандлигига кўмаклашиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан шуғулланишдан иборатлиги белгиланди.

“Ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, ушбу ёшлар Президент вакили бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Азизбек Наҳанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

610

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг