Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистондаги ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилди. 

Қайд этилишича, айни пайтдаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ва ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.

Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қандай конкурс билан танланган бўлса, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳам шундай очиқ конкурс асосида, тажрибали, обрў-эътиборли, тадбиркор аёллар орасидан лавозимига қўйилади.

Яъни, маҳаллада энди яхлит тизим ташкил этилади.

Бундан буён:

•    ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратишга;

•    ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансига;

•    хотин-қизлар бўйича масъул эса, аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвиши ишлашга жавоб беради.

Ушбу 3 та йўналиш бўйича, уларнинг аниқ молиявий маблағлари бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг