Маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктлари ташкил этилади
Жамият
−
16 январ 2023 10981 1 дақиқа
Маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктлари ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 16 январь куни Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Унда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширилди.
Президент томонидан ҳар бир деҳқон бозорида шароитларни яхшилаш ва нарх-навони тартибга солиш, йирик корхоналар, ижтимоий объектлар раҳбарлари ходимларини уюшган ҳолда ишга олиб келишга автобус қатновларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев масъулларга уйма-уй юриб аҳолидан хабар олиш бўйича топшириқ берган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август