Маҳалла раислари ва участка нозирларини мажлисга чақириш тақиқланади – Президент
Жамият
−
10 Февраль 2021
7463Эндиликда маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақириш қатъиян тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Давлат дастурида режалаштирилган вазифалар бўйича видеоселекторда маълум қилган.
Президентга кўра, жорий йилда 500 минг нафар ёшлар ва 200 минг нафар аёлларни иш билан таъминлаш ҳамда “Темир дафтар”га кирган 300 минг нафар кишини камбағалликдан чиқариш лозим.
Оғир аҳволдаги 970 та маҳалланинг йўли, ичимлик суви ва электр таъминоти, ирригация тармоғи яхши бўлишини, даромад манбалари кўпайиши кутиляпти.
“Темир интизом керак. Ҳар қандай мажлисбозликни йиғиштириш керак. Йиғилишларни фақат маҳаллаларда ўтказинглар, халқ билсин. Бош вазирга топшириқ – маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақириш қатъиян тақиқланади”, дейди Президент.
LiveБарчаси