Маҳалла ходимларига қайси йўналишда ўқишга киришда имтиёз берилади?

Жамият

image

Аввалроқ маҳалла ходимларига ҳам ўқишга киришда имтиёз берилиш хақида хабар берган эдик. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб маҳалла ходимлари учун сиртқи таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилиши юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарори доирасида турли фикр-мунозаралар кузатилмоқда. Адлия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистонда маҳалла ходимларига ўқишга киришда фақат “Ижтимоий иш” йўналишига имтиёз берилади.

Вазирлик юзага чиққан фикр-мулоҳазалар сабабли бир қанча тушунтириш бериб ўтган. Хусусан:

Биринчидан, берилаётган мазкур имтиёз барча ОТМларга ўтмайди, қолаверса барча йўналишларга нисбатан ҳам татбиқ этилмайди. 

Яъни, маҳалла ходимлари учун педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги ОТМларда фақат “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишида сиртқи ўқиш имконияти берилмоқда. 

Иккинчидан, ушбу йўналишга имтиёзли равишда қабул қилинган маҳалла ходимларининг ўқишини бошқа йўналишга кўчиришига рухсат берилмайди. 

Учинчидан, бу – маҳалла ходимлари (ҳатто тавсиянома олганлари ҳам) ўқишга тўғридан-тўғри қабул қилинади дегани эмас.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлиб туриб ҳам, кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтилмаса, маҳалла органлари ходимлари талабаликка тавсия этилмайди. 

Тўртинчидан, бу бўйича мурожаат қилган ҳар бир маҳалла ходими тавсияномали бўлиб қолмайди. Яъни, тавсиянома олишнинг белгиланган мезонлари бор. Бунинг учун маҳалла ходими:

эгаллаб турган лавозимида сўнгги 1 йил давомида фаолият юритаётган бўлиши;

маҳалла тизимида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши;

фаолият юритаётган маҳалла органи рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилган бўлиши керак.

Қолаверса, маҳалла ходими ижобий тавсифланганми, иш фаолияти ижобий баҳоланганми, унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилмаганми – шулар ҳам тавиянома беришда инобатга олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг