Мьянмадаги портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
Олам
−
01 Июнь 1744 1 дақиқа
Мьянманинг шимоли-шарқида жойлашган Каунгтуп қишлоғида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида олти нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
Қутқарувчилар маълумотига кўра, яна 74 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ҳодиса 31 май куни Намхкам тумани ҳудудида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш юз берган бинода кончилик ишлари учун мўлжалланган портловчи моддалар сақланган бўлиши мумкин.
Портлаш шу қадар кучли бўлганки, унинг оқибатида яқин атрофдаги 100 дан ортиқ уй зарар кўрган.
Воқеа содир бўлган ҳудуд Хитой билан чегарадан тахминан уч километр жанубда жойлашган.
Ҳукумат ҳалок бўлган ва жабрланганлар оилаларига зарур ёрдам кўрсатишга, шунингдек, уйлари шикастланган аҳолини бошқа жойга кўчиришда кўмак беришга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Даллас шаҳрида газ сизиб чиқиши ортидан кучли портлаш юз берганди ва тураржой биносини вайрон қилганди. Ҳодиса оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган.
Live
Барчаси