Мьянмада яна фожиа: нефрит конидаги кўчки оқибатида 100 яқин одам бедарак йўқолди

Олам

image

Кеча, 21 декабрь куни Мьянмадаги нефрит конида кўчки содир бўлди. Бунинг оқибатида 100 га яқин одам бедарак йўқолган. Бу ҳақда BBC нашри маълумот бермоқда.

Кўчкидан кейин бедарак йўқолганларнинг аксарияти ноқонуний кончилар бўлгани тахмин қилинмоқда. Бир кишининг вафот этгани тасдиқланди. Кўчки Шимолий Качин штатининг Ҳпакант ҳудудида содир бўлган.

Кўчкига юк машиналари ташлаб кетган қум уюмлари  миқдори ортиб кетиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ҳпакант ва унга яқин жойлашган Лоне Кҳин шаҳридан 200 га яқин кишидан иборат кўнгиллилар қидирув-қутқарув ишларига қўшилган. Яқин атрофдаги кўлда бедарак йўқолганларни қидириш учун қайиқлардан фойдаланилмоқда.
 
Қутқарув гуруҳи аъзоси Ко Нйи 100 га яқин одам бедарак йўқолган бўлиши мумкинлигини тасдиқлаган.

“Биз 25 нафар ярадорни шифохонага юбордик, бири кишининг жасадини топдик”, деган у.

Ҳпакантда нефрит қазиб олиш тақиқланган, аммо маҳаллий аҳоли иш жойлари йўқлиги ва COVID-19 пандемияси сабабли юзга келган йўқчилик туфайли қоидаларни бузади.
 
Маълумот ўрнида, Мьянма нефритнинг жаҳондаги энг катта манбаси ҳисобланади. Бироқ мамлакатдаги шахталарда кўплаб бахтсиз ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг аксарияти қимматбаҳо тошни излаётган одамлар билан боғлиқ.

2020 йилда 160 дан ортиқ одам, аксари мигрантлар, Ҳпакантда нефрит қазиб олишдан ҳосил бўлган чиқиндиларнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганди.
 
Мьянманинг нефрит экспортидан оладиган йиллик даромади 30 миллиард доллардан ошади, Ҳпакантда дунёдаги энг йирик нефрит кони жойлашган.

Достон Искандаров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг