Лутфулла Саъдуллаев оғир аҳволда шифохонага ётқизилди
Маданият-санъат
−
05 Апрель 2022
46108Ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев касаллик сабаб шифохонанинг Жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бу ҳақда унинг кенжа қизи Муқаддас Саъдуллаева ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар бериб, кузатувчиларидан отасининг оёққа туриши учун дуо қилишларини сўради.
“Илтимос, қадрдонларим адажоним учун дуода бўлинглар, ҳозир жонлантириш бўлимидамиз, аҳволлари жиддий. Рамазон ойида сиздек яхшиларнинг муҳтожмиз”, деб ёзади актёрнинг қизи.
Маълумот учун, Лутфулла Саъдуллаев 1940 йил 18 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йил Тошкент театр ва рассомчилик санъат институтини тугатган. 1963 – 2007 йилларда Ёш томошабинлар, Абдулла Қаҳҳор номидаги Сатира театрларида актёр бўлиб фаолият кўрсатган. Ҳозирги кунда Абдулла Қаҳҳор номидаги Сатира театрларида ижод қилиб келмоқда.
Фаолияти давомида 200 га яқин спектаклларда бир-биридан эсдақоларли роллар ижро этган. Кино ва видеофильмлар, телевизион миниатюралар дастурида ижро этган роллари эса 500 дан ортиқдир. 1968 йилда ҳамкасби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева билан турмуш қурган актёр – бугун 3 фарзанднинг отаси.
Лутфулла Саъдуллаев узоқ йиллик ижодий фаолиятида давомида ўз ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи, устозлари, марҳум ҳамкасблари ҳақидаги хотиралари жамланган “Қисмат”, “Ўкинч”, “Мени кечир...” номли китобларини нашрдан чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, Лутфулла Саъдуллаевнинш тўнғич куёви Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов 2020 йилнинг 30 август куни коронавирус сабаб вафот этган эди.
LiveБарчаси