“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги АЁҚШ тармоқларини кенгайтирмоқда

Бизнес

image

“ЛУКОЙЛ” жамоаси пойтахтдан 12 километр узоқликда Тошкент-Самарқанд ҳудудидаги Ўзбекистон М39 автомагистралида иккита кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шохобчасини фойдаланишга топширди. Тантанали очилиш маросимида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этди.

АЁҚШнинг умумий қурилиш майдони икки гектарга яқин ерни ташкил этади. АЁҚШ ҳудуди атрофида дўкон, овқатланиш жойи, спорт ва болалар майдончаси жойлашган. 

“ЛУКОЙЛ”нинг кенг функцияли АЁҚШ мажмуалари халқаро стандартларга асосланиб, маҳаллий ва минтақавий хусусиятларни инобатга олган ҳолда иқлим шароитига мослаштирилган. Бекат ҳудуди намозхона ҳамда ёпиқ ойнали дам олиш айвони билан жиҳозланган, шунингдек, миллий таомларни тайёрлаш мақсадида – тандир ўрнатилган.

Ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолиятини тартибга солиш бўйича ишлар халқаро автомагистраллардаги транспорт оқимини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди – суткавий 40 мингдан зиёд автомобиллар ҳаракатланиши инобатга олинган. Тошкентдан Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлмиш – Самарқанд йўлида ҳайдовчилар дам олишлари ва автомобилларига “ЛУКОЙЛ” ёқилғисининг юқори сифатли турлари, жумладан ЭКТО-100 ёқилғисини қуйишлари мумкин бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг