Лукашенкодан яна бир сафсата: Қозоғистон дуч келган таҳдид постсовет давлатлари учун ҳам умумийдир

Олам

image
Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко Қозоғистондаги намойишлар Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти томонидан кўрилган чоралар сабаб рангли инқилобга айланмаганини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Лукашенкога кўра, Қозоғистон олдида пайдо бўлган таҳдидлар постсовет ҳудудидаги аксарият давлатларга хос. Шу билан бирга КХШТнинг Қозоғистондаги фаолияти доирасида амалга оширган чора-тадбирлари рангли инқилобга самарали тўсиқ бўлган.
 
“Сизнинг миссиянгиз муваффақиятли якунланди. Бу миссияни рангли инқилоб деб аталадиган нарсага қарши курашда самарали механизмининг пайдо бўлиши деб баҳолаш мумкин”, деган Александр Лукашенко Қозоғистондан келган Беларусь тинчликпарвар контингенти билан учрашув чоғида.
 
Лукашенконинг таъкидлашича, КХШТнинг Қозоғистондаги операцияси Беларусь-Россия чегаралари периметри бўйлаб қилични ўткирлаган ҳар бир киши учун сигналдир.
 
Шунингдек, Лукашенкo Қозоғистон олдида пайдо бўлган таҳдидлар постсовет ҳудудидаги аксарият давлатларга хос, деб ҳисоблашини ҳам алоҳида таъкидлади.
 
“Биз дўст республикадаги воқеалар мустақил давлатнинг ички ишларига навбатдаги ташқи аралашув эканини тушунамиз. Қозоғистон дуч келган таҳдидлар эса постсовет давлатларининг аксари учун умумийдир”, дейди у.
 
Лукашенконинг қайд этишича, Қозоғистон авваллари турли қайноқ нуқталарда жанговар тажрибага эга бўлган, бир нечта тайёргарликдан ўтган террорчи гуруҳлар томонидан қуролли тажовузга дуч келган.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Лукашенко Қозоғистондаги ҳодисалардан қўшни Ўзбекистон ҳам ўзига етарлича сабоқ чиқариб олиши кераклиги ҳақида фикр билдирган эди.
 
Унинг сўзларига жавобан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ҳар қандай ташқи таҳдидларга қарши муносиб жавоб қайтара олишини маълум қилди.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made