Лукашенко Зеленскийни ҳақорат қилди
Олам
−
07 Февраль 2022
21354Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Украина Президенти Владимир Зеленскийни “бошсиз” деб атади. Бу ҳақда у “Соловьёв Live” каналига берган интервюсида айтиб ўтган.
Лукашенконинг сўзларига кўра, Зеленскийдан Россиянинг Украинага эҳтимолий ҳужум ҳақидаги баёнотлари туфайли кўнгли қолган.
“Зеленский, мени кечир, мен сени биринчи маротаба бошсиз деб атайман. Мен унинг бундай йўл тутишини кутмаган бўлсам ҳам, у “йўқ, йўқ, уруш бўлмайди, уруш бўлмайди” деб бақиришни бошлади. Бироқ уни уруш бўлади, биз (Россия ва Беларусь) ҳужум қиламиз деган сўзларни айтиши учун ҳаракат қилишмоқда”, дейди Лукашенко.
Бундан ташқари, Лукашенко Зеленскийни ядросиз аморф шахс деб ҳам атаган.
“Мен уни бутун совет ўтмишидан (Иккинчи жаҳон урушидан) нафратланадиган яҳудий, деб атамаган бўлардим. У шунчаки аморф одам, унинг ядроси йўқ ”, деган у.
Шунингдек, Лукашенко Украина 15 йилдан кейин Иттифоқ давлатига қўшилиши мумкинлигини айтган.
Украина-Россия низоси
Сўнгги пайтларда Россия-Украина можароси жиддий тус олган. Бир томонда Киевни қўллаётган АҚШ ва НАТО турган бўлса бошқа томонда урушга қарши ҳарбий тайёргарликларни бошлаб юборган Россия турибди.
Украинанинг тарафини олиб АҚШ Киевга 200 миллион доллар миқдоридаги, қарийб 500 тонна қурол-яроғ, 300 та Жевелин танкка қарши ўт очар техникалари ва 5 та МИ-17 вертолётини етказиб берганини билдирган. Бундан ташқари, 8 500 нафар ҳарбийни Шарқий Европага юбориш учун шай ҳолда ушлаб тургани ҳақида маълум қилган.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса Украинага элита бўлинмасининг 30 нафар ҳарбий хизматчисини, 2 000 та танкка қарши ракета ва қурол-яроғ юборилгани ҳақида хабар берган.
Бошқа томондан, Россия Украина баҳонасида “бурни тагига” тиқилиб олаётган НАТОнинг Шарқий Европа томон силжиб келишини қоралаб, унга қарши ўз ҳудуди ва Беларуснинг Украина билан чегарадош ерларида 100 000 дан ортиқ қўшин ва ҳарбий техникалар тўплаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь