Лукашенко янги ракеталарни Ўзбекистон полигонларида синашни айтиб ўтди
Олам
−
23 Май 2020
2137322 май куни Белорусь Президенти Александр Лукашенко Мачулишчи (Минск вилояти) минтақасидаги сўнгги ҳарбий ўзгаришлар билан танишди. У бу ерда Беларуснинг мудофаа соҳасидаги стратегик вазифаси нимада эканлигини ва мамлакат нима учун ракета қуролига муҳтожлигини айтиб берди. Бу ҳақда БелТА хабар берди.
Лукашенкога кўра, пандемияга қарамай, “ҳеч ким урушдан воз кечмаган“.
“Агар ҳамма давлатлар урушни бекор қилса яхши бўлар эди. Аммо эпидемиялар, пандемия сабаб ҳеч ким урушни бекор қилмайди. Афсуски, биз тинчлик даврида унга тайёргарлик кўришимиз керак. Агар тайёрламасанг, Худо сақласин, албатта, кейин натижа аччиқ бўлади“, дейди Президент.
Лукашенконинг сўзларига кўра, мамлакатнинг мудофаа соҳасидаги стратегик вазифаси “душманга йўл қўйиб бўлмайдиган даражада зарар етказиш“.
“Биз билан жанг қилишга қарор қилганлар бизни муносиб жавоб беришимиз мумкинлигини тушунишлари учун буни ҳозир намойиш қилишимиз керак. Қурол-яроғ нуқтаи назаридан энг яхши жавоб бугун ракеталар, юқори аниқликдаги қуроллардир“, дейди Беларусь раҳбари.
Лукашенкога мамлакатда Хитой ракеталари йиғилиши ўзлаштирилди, дейилганида, у Беларусь “ўз ракетасига муҳтож“ эканлигини таъкидлади.
“Биз бошқа мамлакатларга боғлиқ бўлган қуролларни ярата олмаймиз. Ҳеч ким бизга бу қуролларни бермайди. Биз хитойлар билан келишувга эришганимиздан бахтиёрмиз. Аммо бошқа қарамлик бўлмаслиги керак“ дейди давлат раҳбари.
Ишлаб чиқувчилар Лукашенкога 300 километргача масофани нишонга олишга қодир бўлган биринчи прототип ракетаси сентябргача пайдо бўлишига ишонтиришган. Лукашенко синов учун Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Саудия Арабистонидаги полигонларни таклиф қилди.
Шу билан бирга, Лукашенко Беларуснинг ракеталарини синовдан ўтказиш учун ўқув майдончаси беришдан бош тортган Россиянинг позициясидан ғазабланди.
“Сиз руслар олдида тиз чўкишингиз шарт эмас. Бизнинг энг яқин иттифоқчимиз нафақат биз билан ракета ишлаб чиқаришга рози бўлмади, балки машқ майдончасини ҳам бизга бермади. Бу ўзига хос сигнал“, дейди Президент.