Лукашенко Сочида. Путин ҳамсояси билан дардлашди
Олам
−
26 Сентябрь 2022
6889Россия Президенти Владимир Путин Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан Сочи шаҳрида учрашди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Россия ва Беларусь раҳбарлари бир қатор масалаларни – минтақадаги вазият, Ғарб босими, Москва ва Минск ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни, қўшма лойиҳаларни муҳокама қилган.
“Вақт топиб барча масалаларни муҳокама қилиш учун келганингиздан жуда хурсандман. Саволлар жуда кўп. Улар минтақадаги вазиятга ҳам тааллуқлидир ва биз аввалроқ муҳокама қилган қатор соҳалардаги иқтисодий масалалар ҳам кам эмас. Булар кимё, озиқ-овқат, ўғитлар соҳасидаги режаларимиз билан боғлиқ масалалар”, дейди Россия Президенти.
Унинг таъкидлашича, Ғарб ҳамон Беларусь ўғитларини жаҳон бозорларига етказиб беришга тўсқинлик қилмоқда.
“Жуда ғалати, чунки жаҳон бозорлари, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар ушбу маҳсулотларга жуда муҳтож”, дейди Путин.
Шунингдек, у Европа Россия ва Беларусга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари кераклигини айтиб ўтган.
“Россияда уларга керак ҳамма нарса бор. Уларда эса биз улардан сотиб оладиган нарсамиз бор: технология ва бошқалар. Уларга яна нима керак? Биз фақат масъулиятли қарорлар қабул қилишимиз керак”, дея жавоб қайтарган Лукашенко.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь