Лукашенко Путин ваъдасини бажармаганидан шикоят қилди
Олам
−
05 Ноябрь 2021
7424Беларусь Президенти Александр Лукашенко Иттифоқ давлат Олий давлат кенгаши йиғилиши якунида Россия Президенти Владимир Путин Қримга усиз борганидан шикоят қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
“Владимир Владимирович менга ҳаммасини ваъда қилганди: ўзи билан олиб кетишни, Қримни кўрсатишни, лекин бугун у кетди ва менга бирга боришни таклиф қилмади. Шунинг учун мен Олий давлат кенгаши аъзолари олдида туриб шикоят қиляпман”, дея ҳазил қилган Беларус Президенти.
Шунингдек, у Украина Беларусь самолётлари учун ҳаво ҳудудидан учиб ўтишни тақиқланганини, “шу сабабдан Қримга Украина орқали бориш имкони йўқлигини, у ерда эса мулклар ва бошқа муаммолар борлигини” таъкидлади.
Лукашенко Путин бугун ташриф буюрган Севастополдаги ёдгорликни кўришни хоҳлаётганини ҳам қўшимча қилди. Шу билан бирга Беларусь Президенти Путинни Минскда ва ўзининг кичик ватанида (Витбеск вилояти) кутаётганини айтиб ўтди.
Бунга жавобан Путин уни Қримга таклиф қилди. “Биз сизни бу ерда кўришимиздан бағоят хурсанд бўлар эдик”, деди у.
Маълумот учун, Россия ва Беларусь Иттифоқчи давлат тузиш навбатдаги музокараларни ўтказди. Унда 28 та ҳужжат қабул қилинди.
LiveБарчаси