Лукашенко Путин билан “ҳамтовоқ” – G7 етакчилари

Олам

image

“Катта еттилик” гуруҳи мамлакатлари Беларусь ва Россия қўшинларининг минтақавий гуруҳининг киритилиши муносабати билан Минскни Украинада ҳарбий босқинда Москвага ёрдам беришни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда 11 октябрь G7 етакчиларнинг онлайн форматда ўтган фавқулодда йиғилишида сўз борди. 

“Россия билан қўшма ҳарбий гуруҳ тузилгани ҳақидаги эълон Беларусь режимининг Россия билан шериклигининг сўнгги намунасидир. Биз яна Лукашенко режимини халқаро ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақирамиз”, дейилади етакчилар қабул қилган ҳужжатда.  

Катта еттилик давлатлари Минскни Россия Федерациясининг Украинадаги қуролли босқинига ёрдам беришни тўхтатишга ҳам чақирди. 

Аввалроқ Лукашенко Киевнинг Беларусга қарши фронт очиш иддаоси билан чиқиб, бу ҳаракатни “ҳарбий нуқтаи назардан ақлдан озиш” эканлигини, аммо жараён бошланганини айтди. У ҳозирги вазиятда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан қўшинларнинг қўшма минтақавий гуруҳини жойлаштириш бўйича келишиб олганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, бу гуруҳни шакллантириш ишлари икки кундан бери давом этмоқда.

Шунингдек, Лукашенко Беларусда 1000 дан зиёд россиялик ҳарбийларни жойлаштиришга тайёргарлик кўришга кўрсатма берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Россия-Украина уруши Украинага босқин G7

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг