Лукашенко Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатга келган Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида Александр Лукашенко Президентга таклиф учун ташаккур изҳор этди ҳамда Беларусь Республикасини ушбу нуфузли халқаро тузилмага қабул қилиш тартиботини бошлаш масаласини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, кўп қиррали амалий шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Беларусь муносабатлари дўстлик ва шериклик руҳида муваффақиятли ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаоллашган. Товар айирбошлаш ўтган йилда 44 фоизга, жорий йилнинг етти ойида эса яна 12 фоизга ошди.

Томонлар икки мамлакатда савдо уйлари ва логистика марказлари тармоғини кенгайтириш, озиқ-овқатни тезлаштирилган тарзда етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасини ишга тушириш, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш бўйича электрон тизимини жорий қилишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари машинасозлик, агросаноат, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоқларида саноат кооперацияси бўйича ўзиро манфаатли шерикликни илгари суриш зарурлигини қайд этдилар.

Икки мамлакат ҳудудларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф этди.

Томонлар маданий-гуманитар йўналишда, биринчи навбатда таълим ва кинематография соҳаларидаги ҳамкорлик фаол ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг