Лукашенко мамлакатни бериб қўймасликни ваъда қилди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 4 август куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко яқинлашиб келаётган сайловдан олдин халқи ва парламентга мурожаат йўллади.

Мурожаатида рақобатчилари, қўлга олинган россияликлар, коронавирус тарқалиши, Россия билан муносабатлари ҳақида гапирган Лукашенко сўзи якунида мамлакатни ҳеч кимга бериб қўймаслигини ошкора айтди.

У Беларусни ҳеч кимга берилмайдиган суюкли деб атади. Мамлакатни охирги вақтларда Лукашенко кўп эслатиб турган, аммо кимлиги ҳамон номаълум бўлган “улар” олиб қўйишга уриняпти. 

“Сизлар роппа-роса чорак асрга кеч қолдинглар. Биз бугун келажакни, мустақил Беларусь келажагини қўлимизда маҳкам тутиб турибмиз. Мамлакатни сизларга бермаймиз. Мустақиллик қиммат туради, аммо уни сақлаб қолиш ва келажак авлода етказиш бунга арзийди. Бизнинг ортимизда Беларусь, тоза ва ёрқин, ҳалол ва чиройли, меҳнатсевар, озгина содда ва бироз нозик, аммо у бизники, суюклимиз, суюклилар берилмайди”, дея мурожаатини якунлади Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 9 август куни президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Амалдаги давлат раҳбари олтинчи бор ўз номзодини илгари сурди. У бу лавозимни 26 йилдан бери эгаллаб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг