Лукашенко коронавирусни иқтисодий ва сиёсий касалликка айланганини айтди

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко бугун, 27 ноябрь куни коронавирусга чалинган беморлар даволанадиган Минскдаги 6-шаҳар клиник шифохонаси ходимлари билан учрашди ва коронапсихоз ҳақида гапирди.

"Ушбу беморларни даволашда энг асосий нарса бу психикадир. Мен бизда ушбу касаллик ривожлана бошлаган пайтларда ҳам шу нарса ҳақида айтган эдим. Ваҳима, руҳият ва мен айтганимдек, коронапсихоз - энди ҳамма бу атамаларни билади", деган Лукашенко.

У коронавирус энди пайдо бўлган пайтларда ҳам, инфекцияга қарши курашда ваҳимани йўқотиш жуда муҳимлигини эслатган. 

"Баъзиларингиз менинг айтганларимга унчалик ишонмаган эдингиз. Охир-оқибат мен ҳақлигимни тушуниб етдингиз", деган Лукашенко. 

Беларусь раҳбарининг таъкидлашича, коронавирус фақатгина тиббий муаммо эмас, бундай бўлганига анча бўлган. 

"Коронавирус аллақачон сиёсий, иқтисодий касалликка айланиб улгурган. Агар кимдир ўзини ажратишни хоҳласа, чегарани коронавирус ниқоби остида ёпади. Кимдир кимдирга сиёсий босим ўтказмоқчи бўлса ҳам, коронавирусдан фойдаланади", деган Лукашенко. 

Маълумот учун, Беларусда коронавирусга чалинганлар 130 мингдан ошган. 1 минг 128 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг