Лукашенко “катта оға”си билан Беларусь-Польша чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Олам

image
Мигрантларга қарши қурол ишлатишдан тортинмаймиз – Польша north_east

Мигрантларга қарши қурол ишлатишдан тортинмаймиз – Польша

Бугун, 16 ноябрь куни Беларусь ва Россия Президентлари Александр Лукашенко ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилиб, Беларусь-Польша чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда рус ОАВ ёзмоқда. 

“Биринчи навбатда, биз Беларусь-Польша чегарасидаги вазиятни ва Иттифоқ давлати чегараларини ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни муҳокама қилдик”, дейилади БелТА давлат агентлиги берган баёнотда.

Агентлик маълумотларига кўра, Украинадаги вазият ҳамда Украина ва АҚШнинг Россия Федерацияси чегаралари яқинидаги режадан ташқари ўқув машғулотлари суҳбатнинг яна бир мавзусига айланган. 

“Россия Президенти Беларусь Президентига Қора денгиздаги вазият ҳақида маълумот берди. Беларусь Президенти эса Германия канцлери вазифасини бажарувчи Ангела Меркел билан бўлган телефон мулоқоти ҳақида маълумот берди”, дейилади хабарда

Бундан ташқари, Лукашенко ва Путин бўлажак алоқалар жадвалини ҳам муҳокама қилгани қайд этилган.

Маълумот учун, айни кунларда Беларусь ва унинг ғарбий қўшнилари ўртасидаги чегара нотинч. У ерда Европага ўтиб кетмоқчи бўлган  минглаб одамлар йиғилган.

Ўз навбатида, Польша ва Литва томондан ҳарбийлар чегарани қўриқламоқда. Улар чегарага ўрнатилган тўсиқни бузмоқчи бўлган муҳожирларга кўздан ёш оқизувчи газларни сепиб ҳимояланмоқда. Икки ўртадаги қарама-қаршилик узоқ давом этмаслиги, аниқ. Чунки қиш яқинлашиб, ҳаволар анча совуқлашган. Муҳожирларнинг сўзларига кўра, улар ватанларига қайта олмайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг