Лукашенко бойликлари ҳақидаги фильмга муносабат билдирди
Олам
−
13 Март 2021
5842Аввалроқ, Беларусь мухолифатининг вакиллари Президент Александр Лукашенконинг бойлиги ҳақида фильмини оммага эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 13 март куни Александр Лукашенко журналистлар билан бўлган учрашувда ушбу фильмга муносабат билдирди. Бу ҳақда “БелТА” ёзмоқда.
Маълум қилинишича, Беларусь раҳбари ушбу фильмдаги маълумотларнинг ёлғонлигини таъкидлаган.
“Ҳеч қачон одамлардан бирор нарса ўғирлашга жазм қилмайман”, дейди Лукашенко.
Беларусь Президенти шунингдек, ушбу фильмни ҳали кўрмаганини қўшимча қилган.
“Ҳаракат қиламан. Айтишларича, жуда катта фильм экан. Томоша қилиш учун унчалик вақтим йўқ. Менга шунчаки (фильмни – таҳр.) таҳлил қилиб беришди. Бу фильмда ҳеч қандай янгилик йўқ, деган хулосага келдим”, дейди Президент.
Александр Лукашенко ҳеч қачон бир гап айтиб, кейин унинг тескарисини қилиши мумкинмаслигини таъкидлаган.
“Мен учун энг қўрқинчлиси – сизнинг олдингизда шарманда бўлиш. Мен ҳеч қачон айтмаганимни қилмайман. Агар айтган бўлсам, бажараман. Шунинг учун излашга (сарой ва бойликлар назарда тутилган – таҳр.) ҳожат йўқ. Улар (мухолифат вакиллари – таҳр.) бу мавзуни беҳуда кўтаришди. Бу – Путин ҳақидаги фильмнинг бир нусхаси”, дейди Беларусь раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Россия Президенти Владимир Путин ҳақида ҳам суриштирув фильми оммага эълон қилинган эди. Ушбу фильм Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний раҳбарлигидаги Коррупцияга қарши кураш фонди томонидан суратга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь