Лукашенко Беларуснинг Давлат рамзлари байрамига келмади

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко мамлакат байроғи, герби ва мадҳияси кунини нишонлаш маросимига келмади. У 9 майдан бери кўриниш бермаяпти. Бу ҳақда "Наша Нива"  беларусь газетаси хабар қилди.

Айтилишича, бугун, 14 май куни эрталаб Лукашенконинг табриклари Беларусь раҳбари веб-сайтида эълон қилинди. 
Маросимда эса Бош вазир Роман Головченко ушбу табрикни ўқиб эшиттирди. Айрим ОАВларнинг ёзишича, тадбир арафасида Лукашенконинг кортежи икки соат давомида Минск яқинидаги президент касалхонасида атрофида турган.

Манбага кўра, Лукашенко 9 май куни Москвада Ғалаба куни нишонланганидан кейин оммавий тадбирларда умуман қатнашмаяпти. У Қизил майдондаги парадда ва "Номаълум аскар"  ёдгорлигига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этган, бироқ Кремлдаги нонуштада  ҳам кўриниш бермаган.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ўшанда буни Лукашенконинг Беларусдаги байрам тадбирларига жўнаб кетгани билан изоҳлаганди. Ўша куни Беларусь етакчиси Минскдаги Ғалаба майдонига борди ва у ердаги ёдгорлик пойига гул қўйганди. Кейинги тантанали маросимда эса Лукашенко нутқ сўзламади. Унинг ўрнига мамлакат Мудофаа вазири Виктор Хренин буни амалга оширган, Лукашенко эса четда турган.

Маълумот учун, 68 ёшдаги Александр Лукашенко Беларусни 1994 йилнинг июлидан буён бошқариб келмоқда. 2014 йилда Лукашенко тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказган, 2020 йилда эса у коронавирус билан асемптоматик касал бўлганини маълум қилган. Ўша йили Лукашенконинг касалхонага ётқизилиши ҳақида миш-мишлар тарқалган, бироқ унинг матбуот котиби Наталья Эйсмонт буни рад этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг