Луис Энрике ПСЖ билан шартномасини узайтирди
Спорт
−
10:38 247 1 дақиқа
Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби бош мураббийи Луис Энрике билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги келишув 2030 йилгача амал қилади. 56 ёшли испаниялик мутахассис парижликлар жамоасини 2023 йил ёзида қабул қилиб олган.
Энрике билан шартнома узайтирилиши билан бир қаторда ПСЖ беш нафар футболчиси – Лукас Бералдо, Сенни Майюлу, Жоау Невеш, Виллиан Пачо ва Фабиан Руис билан ҳам янги битимларга эришди.
Энрике қўл остида “Пари Сен-Жермен” клуб тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бирини ўтказди. Жамоа уч марта Франция чемпионати ва Суперкубогида, икки мартадан Франция Кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Шунингдек, парижликлар UEFA Суперкубогини ҳам қўлга киритди.
Маълумот учун, Энрике фаолияти давомида “Рома”, “Сельта” ва “Барселона” клублари, шунингдек, Испания миллий терма жамоасини бошқарган.
Live
Барчаси