Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси қонуни муҳокамаси узайтирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ “Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси эълон қилинганди. Ушбу қонун муҳокамаси ноябрь ойигача узайтирилди. Бу ҳақда Давлат тилини ривожлантириш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ҳар томонлама пухта, кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазалари ва таклифларини чуқур ўрганган ҳолда такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, мутахассисларнинг таклифларини инобатга олиб, “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталидаги умумхалқ муҳокамасини 2021 йил 1 ноябрга қадар давом эттиришга қарор қилди”, дейилади хабарда.

Қайд жтилишича, бу вақт давомида масъуллар томонидан қонун лойиҳасининг зарурати ва аҳамиятига бағишланган илмий анжуманлар, маъруза ва семинарлар ўтказилади. Алифбога шаклий ўзгаришлар киритилиши муносабати билан талаб этиладиган харажатлар миқдори ўрганилади. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларида такомиллашаётган алифбонинг турли (фонетик, график, техник, имло) хусусиятларига доир туркум кўрсатув ва мақолалар ташкил этилади.

Илмий анжуманларда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар турли соҳа олим ва зиёлиларидан иборат экспертлар гуруҳи иштирокида ўтказиладиган конференцияда кўриб чиқилиб, якуний хулосага келинади ҳамда лойиҳа билан биргаликда Ҳукуматга киритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг