Лотин ёзувидаги янги алифбо лойиҳаси эълон қилинди. Бир нечта ҳарфлар ўзгартирилмоқда

Жамият

image

“Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси эълон қилинди. Унда бир нечта ҳарфларни ўзгартииш таклиф қилинмоқда.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат ўзбек алифбоси жорий этилади.

Қонунга кўра, ҳарфларни қуйидагича ўзгартириш таклиф қилиняпти:

“Ғ, ғ” – “Ḡ, ḡ”
“Ў, ў” – “Ō, ō”
“Ш, ш” – “Ş, ş”
“Ч, ч” – “Ç ç”.

Лойиҳа муҳокамаси 31 мартга қадар давом этади.

Маълумот учун, 1929 йил 1 декабрда Ўзбекистон араб хатидан лотин алифбосига ўтган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Республикада ўзбек ёзувини рус графикасидан яна лотин графикаси асосидаги ёзувга ўтказиш ҳақида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Бу масала бир йил давомида оммавий ахборот воситаларида кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, 1993 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаФги қонуни эълон қилинди. Янгидан қабул қилинган ўзбек алифбоси 31 ҳарф ва бир тутуқ белгиси (апостроф)дан иборат деб белгиланди.

1993 йилда жорий этилган алифбони ва шу асосда тайёрланган “Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари”ни муҳокама қилиш жараёнида бир қатор таклиф ва тавсиялар қилинди, танқидий фикрлар билдирилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1995 йил 6 май куни алифбога ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қонун қабул қилди. Бу ҳужжатга биноан 1) янги ўзбек алифбоси 26 та ҳарф, 3 та ҳарфлар бирикмасидан иборат эканлиги белгиланди; 2) C c, Ɉ ɉ ҳарфлари алифбодан чиқариб ташланди; 3) Ç ç, Ğ ğ, Ş ş, Ñ ñ ҳарфларининг шакли эса ислоҳ қилинди. Янги алифбо асосида ишлаш 1996 йилдан бошланиши қайд этилган эди.

2004-05 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш ишларини янада жадаллаштириш ва такомиллаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг