Лондонда тож кийиш куни намойишчилар митинг ўтказди (видео)
Олам
−
06 Май 2023
11100Бугун, 6 май куни Лондонда Қирол Чарльз III нинг тож кийиш маросими бўлиб ўтаётган бир пайтда Британиядаги монархияга қарши бўлган “Республика” ҳаракати тарафдорлари ва аъзолари митинг ўтказди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Мен ирсий монархияга ишонмайман ва менимча, кўп одамлар қийналаётган, иқтисод таназзулга юз тутаётган ва давлат хизматлари даҳшатли тус олган даврда биз Чарлз ва унинг катта базмига эмас, балки шу нарсаларга инвестиция қилишимиз керак”, дейди намойишларда қатнашаётган британиялик ўқитувчи Колин Дэар.
1983 йилда ташкил этилган “Республика” гуруҳи Чарльзнинг тахтга ўтиришини Буюк Британияда монархияни тугатиш учун энг яхши имконият деб ҳисобламоқда. Унинг раҳбари Грем Смит эса сариқ кўйлак кийган 1000 дан ортиқ одам 6 май куни норозилик намойишига қўшилишини, улар плакат кўтариб, нутқ сўзлашини айтган. Бироқ у расмий маросим бошланиши арафасида ҳибсга олинган.
Шунга қарамасдан, намойишчилар асосан Трафалгар майдонида тўпланган. Вестминистер аббатлигидаги тож кийиш маросимида ҳар сафар “Яшасин Қирол” матҳи янгарганда, Трафалгар майдонидаги намойишчилар “менинг қиролим эмас” дея ҳайқирган. Митинг учун Трафалгар майдонининг танланишида ҳам рамзий маъно бор. У ерда 1649 йилда боши танасидан жудо қилинган қирол Чарльз I нинг ҳайкали бор. Қирол қатл этилгач, мамлакат қисқа муддат республика тузимига ўтган ва 1660 йилда Чарльз II нинг ҳокимятга келиши билан монархия қайта тикланган. Бугун эса Чарльз III расман тахтга чиқди.
LiveБарчаси