Лондонда пластмассадан озиқ-овқат қўшимчаси ишлаб чиқилди
Бу қизиқ
−
25 Сентябрь 2023
4123Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида пластик чиқиндилардан озиқ-овқатга қўшилувчи элемент яратилди. Бу ҳақда тажрибанинг махсус саҳифасида хабар берилди.
Дунё бўйлаб чиқиндилар билан боғлиқ муаммо тобора ортиб бормоқда. Британиялик олимлар ушбу масалани чиқиндидан озиқ-овқат элементини олиш орқали ҳал қилмоқчи. Бу, шунингдек, сайёрадаги яна бир озиқ-овқат етишмовчилиги муаммоси учун ҳам ечим бўлиши мумкин. Бунда одам организми чиқиндидан халос бўлиш учун машина вазифасини ўтайди. Бу бироз қўпол эшитилсада, келажакдаги ахлат муаммоси оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа эҳтимолий муаммоларнинг ҳам олдини олади.
Билдирилишича, ванилнинг таъми ва ҳидига эга бўлган ушбу ингредиент “Guilty Flavours” деб номланди ва илк бора музқаймоққа қўшилди. Бунда биокимёвий жараёнлар одамларга пластмассани хавфсиз ҳазм қилиш имконини беради ва уни бутунлай танани тарк эта оладиган молекулаларга айлантиради.
Биотехнологик ванилин қўшилган музқаймоқнинг биринчи намунаси аллақачон тақдим этилган. Аммо уни ҳали татиб кўришга рухсат берилмади. Чунки у ҳали тана учун хавфсизлик синовларидан ўтказилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатларида биринчи суъний товуқ гўшти етиштирилди.
LiveБарчаси