Лондонда мажбурий эмланишга қарши намойиш бўлиб ўтди (видео)

Олам

image

Бугун, 28 август куни Ниқоб тақиш ва мажбурий эмланишга қарши бўлган юзлаб одамлар норозилик юришини уюштириб, Буюк Британия пойтахти Лондоннинг марказий кўчаларида ҳаракатни тўсиб қўйди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Қайд этилишича, кўплаб намойишчилар Хайд-Паркда тўпланиб, у ердан “Озодликни қайтар”, “Ниқобларга йўл йўқ” шиорлари остида шаҳар кўчалари бўйлаб Вестминстер кўприги томон ҳаракатланган.

Айрим кўчаларда намойишчилар йўл бўйлаб ҳаракатлангани сабабли маҳаллий полиция транспорт қатновини тўсиб қўйган. Намойишчилар тирбандликда турган автомобиль ҳайдовчиларига варақалар тарқатиб, шиорлар айтган. Ўз навбатида, баъзи ҳайдовчилар намойишчиларни қўллаб-қувватлаб, сигнал чалган.

“Намойишчилар “ковид паспорти”, болаларни мажбурий эмлаш, ниқоб тақишга қарши норозилик билдирмоқда ва пандемияни оммавий ахборот воситалари ҳамда сиёсатчиларнинг уйдирмаси, деб ҳисобламоқда”, дейилади хабарда.

Бутун оломон ниқобсиз бўлган, баъзида намойиш иштирокчилари шунчаки ўтиб кетаётган бошқа йўловчиларни ниқобдалиги учун бақириб, ҳақорат қилган. Лекин умуман олганда улар ўзларини жуда сокин тутган.

Маълум қилинишича, намойишчилар Вестминстер кўпригига етиб боргач, барабан чалиб, рақсга тушган. Шу билан бирга улар “Озодлик!” дея бақирган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг