Майкл Помпео 2020 йил бошида Ўзбекистонга келади
Жамият
−
23 Декабрь 2019
5953Келаси йилнинг бошида АҚШ Давлат департаменти раҳбари, Давлат котиби Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган.
Помпео АҚШ Давлат котиби сифатида Ўзбекистонга биринчи марта келиши. У Ўзбекистонга ташрифидан олдин 5 январь куни Қозоғистонда бўлади ва мамлакат Президенти ва Ташқи ишлар вазири билан учрашади. Помпео улар билан террорчиликка қарши кураш ва гиёҳванд моддалар айланмасига қаршилик қилиш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган. Катта эҳтимол билан ташриф давомида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан ҳам учрашув ўтказилади.
АҚШ Давлат котиби 6 январь куни Қозоғистондан кейин Ўзбекистонга келиши кутиляпти. Аммо бу ҳозирча расман тасдиқланмаган. Помпео Ўзбекистонда икки томонлама муҳим масалаларда учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг майида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи давомида Майкл Помпео билан ҳам учрашганди. Ўшанда томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилишганди.
LiveБарчаси
16:25