Лондон клуби Неймарни ўз сафига чорламоқда
Спорт
−
14 Июль 2023
3191Лондоннинг “Челси” клуби ёзги трансфер ойнасида ПСЖ ҳужумчиси Неймарни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.
Манбага кўра, “кўклар” 31 ёшли футболчи Париж клубини тарк этишни истаса, уни сотиб олишга тайёр. ПСЖнинг ўзи ҳали бразилиялик футболчининг тақдирини ҳал қилгани йўқ.
Агар клуб Килиан Мбаппени “Реал”га сотса, Неймарнинг ПСЖда қолиш имконияти кескин ошади. Агар француз футболчиси кейинги мавсумни Парижда ўтказса, у ҳолда клуб Неймар трансфери бўйича вариантларни кўриб чиқади.
Қайд этилишича, ПСЖ мутасаддилари бразилиялик футболчининг жамоадаги ёрқин келажига шубҳа қилмоқда. Неймар ҳозирда жароҳатидан кейин реабилитация курсини ўтамоқда.
Футболчи ўтган мавсум клуб сафида 29 ўйинда 18 гол урди ва 17 голга ассистентлик қилди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2025 йилнинг ёзида якунига етади.
LiveБарчаси