Лондон дунё молия маркази мақомини бой берди
Олам
−
28 Январь 2020 5636 1 дақиқа
Brexit атрофидаги ноаниқликлар туфайли турли мамлакатлардаги молиячилар Лондондан юз ўгирди. 2018 йил Буюк Британия пойтахтини асосий молия маркази деб билувчилар сони 53 дан 33 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда Duff&Phelps Global Regulatory Outlook тадқиқотларига асосланиб, Guardian хабар бермоқда.
Унинг ўрнини Нью-Йорк эгаллади. Сўровномада иштирок этган молиячиларнинг 56 фоизи ушбу шаҳарни молия маркази дея эътироф этган.
Тадқиқот доирасида ушбу саволга банк соҳасида, молиявий компанияларда ва активлар билан ишлайдиган ташкилотларда фаолият юритувчи 245 нафар топ-менежер жавоб берган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Лондон энди қайтиб олдинги мақомини эгаллай олмайди. Нью-Йоркнинг ўрни ҳам ёмонлаша боради. Уларнинг фикрича, орадан чамаси беш йиллар ўтиб, уларнинг ўрнини Гонконг, Сингапур ва Шанхай каби шаҳарлар эгаллаши мумкин.
Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун Буюк Британия пойтахтида норматив-ҳуқуқий базани жиддий тартибга солиш керак. Ана шунда молия секторида янги истеъдодлар етишиб чиқади ва Лондон яна ўз мақомини қайтариб олади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь